Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Терговга қадар текширувда, «Жомбойтумангаз» филиали бўлим муҳандиси Ғ.И. ва бошқалар моддий жавобгарлигида бўлган 128,2 миллион сўмлик 402 дона маиший газ баллонини ҳамда 101,4 миллион сўмлик суюлтирилган газ маҳсулотларини асоссиз ҳисобдан чиқариб талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)