Футбол бўйича Ўзбекистон Лига Кубогининг финалида 4 декабрь, чоршанба куни Шота Арвеладзе қўл остидаги Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Миржалол Қосимов бошқарувидаги Олмалиқнинг ОКМК жамоаси билан баҳсга киришди.
Учрашув давомида «шерлар» вакиллари Игор Сергеев (5), Драган Черан (42, 67), Достонбек Ҳамдамов (50, 55) ҳамда Хожиакбар Алижонов (71) рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, олмалиқликлардан Жасур Умаров (64) ва Мурод Тошматов (86) ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа Тошкент клуби мусобақанинг финалида ОКМК устидан 6:2 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди ва Ўзбекистон Лига Кубоги соҳибига айланди.
Ўзбекистон Лига Кубоги
Финал баҳси
ОКМК—«Пахтакор» 2:6
Голлар: 0:1 — 5 Игор Сергеев, 0:2 — 42 Драган Черан, 0:3 — 50 Достонбек Ҳамдамов, 0:4 — 55 Достонбек Ҳамдамов, 1:4 — 64 Жасур Умаров, 1:5 — 67 Драган Черан, 1:6 — 71 Хожиакбар Алижонов, 2:6 — 86 Мурод ТошматовОКМК: Суҳроб Султонов, Акмал Шораҳмедов, Игор Зонич, Сардор Раҳмонов, Бобур Йўлдошев (Расул Йўлдошев, 63), Мирғиёз Сулаймонов, Зоҳир Пиримов, Эркин Байдуллаев, Жасур Умаров, Элгужа Григалашвили (Мурод Тошматов, 58), Зафар Полвонов (Жасур Ҳакимов)
«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Егор Кримец (Марко Симич, 78), Фарруҳ Сайфиев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Сардор Собирхўжаев, Достон Ҳамдамов (Шоҳрух Маҳмудхожиев, 78), Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Игор Сергеев (Марат Бикмаев, 70)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)