22-23 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ОАВ учун медиа-тур ташкил этилди. Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган спорт иншоотлари билан яқиндан танишиш имкони бўлди.
Ёшларни спортга жалб этиш, бу орқали уларни соғлом қилиб вояга етказиш мақсадида бокс, каратэ, футбол, сузиш ва бошқа оммавий спорт турлари учун қандай шарт-шароит яратилгани кўздан кечирилди. Қуйидаги фотолавҳалар орқали ушбу шароитлар ҳақида батафсил танишиб олишингиз мумкин.
Фарғона вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби
2014 йилнинг сентябрида фойдаланишга топширилган спорт мактаби 550 ўринли, узунлиги 24,60 х 54,70 м2 ўлчамли катта спорт зал, 12х18 м2 ўлчамли бокс зали, 8,50х12 м2 ўлчамли кураш заллари мавжуд. Шунингдек, икки қаватли маъмурий бино, ювиниш, кийиниш ва тиббиёт хонаси, қозонхоналар, ташқи ва ички санузелларга эга.
Фарғона шаҳар 1-болалар ўсмирлар спорт мактаби
Фарғона шаҳар 1-болалар ўсмирлар спорт мактабининг 2 та филиали мавжуд бўлиб, умумий ҳисобда 1400 нафардан зиёд спортчи-ўқувчи машғулот ўтайди.
Кўп тармоқли спорт мажмуаси
Спорт мажмуасида 4 та оддий ва 1 та халқаро стандартларга жавоб берадиган 3000 ўринга эга спорт заллари мавжуд.
Бу ерда бир вақтнинг ўзида 400 нафар спортчи учун машғулотлар ўташ имкониятига мавжуд.
Водий тулпорлари
2017 йил июнь ойидаги 15-сонли Президент фармонига кўра, қора байир отларни Ўзбекистонда ривожлантириш мақсадида от комплекси қурилиши бошланди. 2018 йилнинг май ойида фойдаланишга топширилди. От спорти федерациясининг таклифига асосан Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидан қора байир отлари олиб келинган. Айни дамда 48 дона от парвариш қилинмоқда.
Фарғона ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати тасарруфидаги ёпиқ сув ҳавзаси
Ушбу сув ҳавзаси 2014 йил фойдаланишга топширилган эди. Фарғона шаҳар Қувасой кўчасида жойлашган ушбу сув ҳавзаси бир кунда 500 нафаргача одамга хизмат кўрсатиши мумкин.
Фарғона вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли «Истиқлол» теннис мажмуаси
Бу ерда айни пайтда 93 нафар спортчи теннис билан шуғулланмоқда. Таъкидлаш жоизки, уларнинг 38 нафарини қизлар ташкил этади. Ушбу спорт мактабида спортнинг 12 тури бўйича машғулотлар ўтиш мумкин. Булар: футбол, волейбол, баскетбол, гандбол, минифутбол, теннис, стол тенниси, чим устида хоккей, енгил атлетика, шашка, бадминтон, регби бўлимлари.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Фарғона вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси
Академияда 21 нафар мураббий ёш тоифалари бўйича 7 гуруҳга УФА томонидан тақдим этилган дастур бўйича футбол машғулотларини олиб боришади. У ерда 200 ўринга ажратилган ётоқхона, 160 ўринли ошхона, 36х18 ҳажмда спорт ўйинлар зали, 90х65 ҳажмда футбол майдони, 40х20 футбол майдончаси, 50х25 ва 25х10 ҳажмдаги сузиш ҳавзаси ва 1 та икки қаватли маъмурий бино мавжуд.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳар 2-болалар-ўсмирлар спорт мактаби
Спорт мактаби 2016 йилнинг март ойидан буён ўз фаолият юритиб келмоқда. У ерда 1500 нафар ёшлар спорт билан машғул бўлмоқда.
Изоҳ (0)