Тошкент вилояти Зангиота туманидан олти сотих ер олмоқчи бўлган фуқаро фирибгарлик қурбони бўлиб, 3 минг доллар пулидан ажралди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хабар берилди.

Маълум қилинишича, Сергели тумани ИИБга 41 ёшли Аслбек С. 52 ёшли Интизор Б.га нисбатан чора кўришни сўраб мурожаат қилган. Унга кўра, Интизор Б. 2015 йилнинг январь ойидан март ойигача бўлган давр мобайнида Аслбекка Тошкент вилояти Зангиота туманидан олти сотих ер майдонини харид қилишда ёрдам беришини ваъда қилган.

Бунинг учун Интизор Б. Аслбекдан 3 минг доллар олган, аммо ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Интизор Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.