REDTAG кийим-кечаклар дўкони ва FLO мултибренд поябзаллар дўкони тармоғи 1—3 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган «Samarkand Half Marathon» мусобақасида ҳомий ва иштирокчи сифатида қатнашди.

Ярим марафондан кўзланган асосий мақсад маданият ва санъат объектларида инклюзивлик муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратиш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва Ўзбекистонда спорт туризмини ривожлантиришдан иборат эди.

Бирлашган Араб Амирликларининг REDTAG кийим-кечаклар дўкони ва Туркиянинг FLO мултибренд поябзаллар дўкони жамоаси ҳам ушбу мақсад йўлида ўз ҳиссаларини қўшишга қарор қилди.

Ярим марафон йўлаги Самарқанд шаҳрининг марказий кўчаларидан ўтди. Пойгага Регистон майдонининг ёнида старт берилиб, финиши чизиғи ҳам худди шу ердан кесиб ўтилди. Югуришнинг йўналиши бўйича иштирокчилар шаҳарнинг жаҳонга машҳур диққатга сазовор жойлари, жумладан, Мирзо Улуғбек мадрасаси, «Шердор» мадрасаси, «Тилла-Қори» мадрасаси, «Руҳобод» мақбараси, «Гўри Амир» мақбараси, «Афросиёб» шаҳарчаси, «Ҳазрати Хизр» мақбараси, «Хўжа Дониёр» мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Шоҳи-Зинда ансамбли, Сиёб бозори, Биби Хоним масжидларини кўришга муваффақ бўлди.

REDTAG ва FLO вакиллари ҳам айнан шу нуқталарнинг ўзлари учун ажратилган ҳудудларида спортчилар ва ҳаваскор иштирокчиларни қўллаб-қувватлаб туриш билан биргаликда 2, 10 ва 21 км масофада жами 20 киши югуришди. Бундан ташқари, компания томонидан меҳмонлар ва ташриф буюрувчилар учун махсус фото ҳудуд ташкил этилди.

Марафондан тушган маблағлар Тошкент театрларидан бирида кўр ва кўзи ожиз инсонлар учун қулай муҳит яратиш бўйича экспериментал лойиҳани амалга оширишга йўналтирилади. Ушбу дастур тифлоизоҳлаш (аудиодескрипция) ёрдамида томошани театр саҳнасида намойиш этилишини ўз ичига олади. Бунинг учун зарур ускуналарнинг хариди, шунингдек, мутахассислар ўқитилиши ташкил этилади.

Реклама ҳуқуқи асосида.