Facebook асосчиси Марк Цукерберг компаниянинг янги логотипини тақдим этди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Мазкур логотип компанияни шу номдаги ижтимоий тармоқдан фарқлаш учун махсус ишлаб чиқилган.
«15 йил аввал Facebook’ни ишга туширганимда у кейинчалик Messenger, Instagram, WhatsApp, Oculus, Workplace ва бошқа маҳсулотларни ҳам ўз ичига олишини ҳаёлимга келтирмагандим. Кўпчилик улар бизга тегишли эканлигини ҳатто билмайди ҳам», — дея мазкур қарорга изоҳ берган Цукерберг.
Компания янги логотипдан барча маҳсулотлари ва маркетинг материалларида фойдаланади. Facebook ижтимоий тармоғи логотипи ва кўриниши эса ўзгаришсиз қолади.
Изоҳ (0)