Туркманистонда давлат корхоналарида фаолият олиб бораётган фуқароларнинг ойлик маошлари кечикишда давом этмоқда. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар қилди.
Хабарга кўра, Лебоб вилоятининг Туркманобод туманидаги дўконларда сотувчилар харидорларга қарзга маҳсулот сотишни истамаяпти. Истеъмолчилар эса маошлари кечикаётгани туфайли дўкондаги аввалги қарзларини ҳам тўлай олмаяпти.
Оилалардаги иқтисодий инқироз сабаб нон, ун, қанд ва тухум арзон бўлган давлат дўконларида ушбу маҳсулотларни олиш учун навбатда туришлар кўпайган. Аммо аввал хабар қилинганидек, аҳоли кўп истеъмол қиладиган ушбу зарур товарлар ҳали ҳам дўконларга кам олиб келинмоқда.
Мавзуга доир: Туркманистонликлар мазаси ёмон, кўнгилни айнитувчи Эрон тухумларини сотиб олишга мажбур бўлмоқда
Гагарин мавзесидаги хусусий дўкон эгаси эса харидорларнинг қарзга олган маҳсулотлари ва кимнинг қанча пул бериши кераклиги ёзилган кўп варақли дафтарнинг тўлиб кетгани ва савдо учун улгуржи тарзда маҳсулотлар олиш учун пул тушуми йўқлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)