29 октябрь, сешанба куни Навоий шаҳрида келин ва қайнона ўз квартирасида қулфланиб қолди. Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари аёлларга ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда «Дарё»га бошқарма томонидан маълум қилинди.
Хабар берилишича, фуқаро Х.Маҳмудова бошқармага қўнғироқ қилиб, 1957 йилда туғилган қайнонаси Ш.Маҳмудова билан бирга яшаш хонадонида қулфланиб қолганини ва ишга кеч қолаётганини айтган ҳамда эшикни очишда ёрдам сўраган.
Ҳолат юзасидан зудлик билан бошқарманинг уч нафар қутқарувчиси воқеа жойига етиб борган ва тезкорлик билан хонадон эшигини очиб, фуқароларга ёрдам кўрсатган.
Изоҳ (0)