Футбол бўйича Франция чемпионатининг 11-тури доирасида 27 октябрь, якшанба куни Томас Тухель қўл остидаги Парижнинг ПСЖ клуби ўз майдонида «Марсель»ни синовдан ўтказди.
Учрашувнинг 10 ва 26-дақиқаларида Париж клуби ҳужумчиси Мауро Икарди гол уриб дублга эришган бўлса, франциялик Килиан Мбаппе (32, 44) ҳам ўз номига 2 та гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа парижликлар ўз уйида кечган баҳсда «Марсель» дарвозасига жавобсиз 4 та гол уриб, навбатдаги 3 очкони қўлга киритди.
Ушбу ғалабадан сўнг ПСЖ очколари сонини 27 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида яққол пешқадамлик қилмоқда. «Марсель» эса 16 очко тўплаб 7-ўринда бормоқда.
11-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
Лига 1
11-тур баҳси
27 октябрь, якшанба
ПСЖ—«Марсель» 4:0
Голлар: 1:0 — 10 Икарди, 2:0 — 26 Икарди, 3:0 — 32 Мбаппе, 4:0 — 44 МбаппеПСЖ: Навас, Дагба (Паредес, 61), Тиаго Сильва, Кимпембе, Бернат, Эррера (Сарабия, 79), Маркиньос, Верратти, Ди Мария, Икарди, Мбаппе (Кавани, 71)
«Марсель»: Манданда, Сарр, Камара, Чалета-Цар, Сакаи, Ронжье, Стротман, Лопес (Амави, 46), Жермен (Сансон, 82), Бенедетто (Аке, 80), ПайетОгоҳлантиришлар: Дагба (39), Бернат (59), Сакаи (62)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)