Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг Сурхондарё вилоятида жойлашган дала-ўқув майдонларининг бирида замонавий жанг услублари бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

«Йиғин!» сигнали берилиши билан ҳарбий хизматчилар полигон томон йўл олди ва бўлинмаларнинг жипслигини янада мустаҳкамлаш, ўз мутахассисликлари бўйича билимларини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур машғулотда ҳарбий хизматчилар тоғ тайёргарлигига оид билим ва малакаларини мустаҳкамлади.

Шахсий таркибнинг тоғ тайёргарлигига оид кўникмаларини тобора мустаҳкамлаб боришни таъминлайдиган ўқув нуқтасида гуруҳ шахсий таркиби тоғ тайёргарлиги бўйича амалий машқларни бажарди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шундан сўнг шахсий таркиб тоғли тўсиқларга чиқиш, тушиш, жанговар позицияни эгаллаш машқларини амалда бажарди. Бу жараёнда шахсий таркиб тактик ҳаракатланиб, ён атрофни кузатиш учун дозорлар қўйди, шу орқали эҳтимолий хавфнинг олди олинди.