21 октябрь, душанба куни Бош прокуратура академияси биносида «Прокуратура органларининг оммавий ахборот воситалари билан алоқаларини янада ривожлантириш истиқболлари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Тадбирда Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги масъул ходими, Ҳарбий прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти, МИБ, ИИВ ва Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматлари раҳбарлари ва ходимлари, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқитувчилари, Бош прокуратура академияси тингловчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Мазкур давра суҳбатида прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни самарали йўлга қўйиш, фаолиятда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш, ахборот олиш эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва камчиликлар, давлат идоралари ходимлари ва журналистларнинг касб этикасига риоя этишларидаги масъулиятини ошириш, шунингдек, келгусида ушбу соҳани янада такомиллаштиришга доир масалалар муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)