Ёшлар Иттифоқи Telegram мессенжерининг фойдаланувчиларига мурожаат билан чиқиб, «Ёшлар Иттифоқи акция» деб номланган гуруҳга алоқаси йўқлигини маълум қилган. Бу ҳақда Иттифоқ матбуот хизмати хабар берди.
«Сўнгги вақтда Telegram мессенжерида ‘Ёшлар Иттифоқи акция’ деб номланган гуруҳ пайдо бўлган ва гуруҳга аъзо бўлган обуначиларга муайян миқдорда маблағ берилиши эълон қилинган. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи гуруҳ ташкилотга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ва расмий маълумотлар фақатгина расмий канали орқали тақдим этилишини эслатиб ўтамиз», – дейилади хабарда.
Изоҳ (0)