Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 8-тур баҳслари доирасида 19 октябрь, шанба куни 6 та баҳс ниҳоясига етди.
Нико Ковач қўл остидаги Мюнхеннинг «Бавария» клуби меҳмонда «Аугсбург»га қарши майдонга тушди.
Учрашув давомида мезбон жамоа вакиллари Марко Рихтер (1) ва Альвред Финнбогасон (90) Мануэль Нойер қўриқлаётган дарвозага гол урган бўлса, мюнхенликлардан Роберт Левандовски (14) ҳамда Серж Гнабри (49) биттадан голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.
Қайд этиш жоиз, Мюнхен клуби 15 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 3-ўринга тушиб қолди. «Аугсбург» эса 6 очко билан 15-ўринда бормоқда.
Шу куни Люсьен Фавр бошқарувидаги Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Сигнал Идуна Парк»да «Боруссия Мюнхенгладбах»ни қабул қилди.
Беллашувнинг 58-дақиқасида «арилар» аъзоси Марко Ройс Торган Азар узатмасини голга айлантирди (1:0).
Ушбу ҳисоб ўйин якунлагунга қадар ўзгармади ва дортмундликлар ғалаба қозониб, муҳим 3 очкони қўлга киритди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Боруссия Дортмунд» очколари сонини 15 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 4-ўринга кўтарилди. «Боруссия Мюнхенгладбах» эса 16 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда бормоқда.
Бундеслига
8-тур баҳслари
19 октябрь, шанба
«Аугсбург»—«Бавария» 2:2
Голлар: 1:0 — 1 Рихтер, 1:1 — 14 Левандовски, 1:2 — 49 Гнабри, 2:2 — 90 Финнбогасон«Унион Берлин»—«Фрайбург» 2:0
Голлар: 1:0 — 1 Бюльтер, 2:0 — 84 Ингварцен«Лейпциг»—«Вольфсбург» 1:1
Голлар: 1:0 — 54 Вернер, 1:1 — 82 Вегорст«Вердер»—«Ҳерта» 1:1
Голлар: 1:0 — 7 Саржент, 1:1 — 70 Лукебакио«Фортуна Д»—«Майнц» 1:0
Гол: 1:0 — 82 Хеннингс«Боруссия Д»—«Боруссия М» 1:0
Гол: 1:0 — 58 РойсЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!