Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо «Боруссия Дортмунд» сафида Бундеслиганинг 8-туридан ўрин олган «Боруссия Мюнхенгладбах»га қарши баҳсда қатнашмайдига бўлди.
Бунга сабаб унинг ФИФА кунларидан клуб ихтиёрига кечикиб келгани сабаб бўлган. Қарорни эса жамоа бош мураббийи Люсен Фавр қабул қилган.
Ҳозирча ушбу жазонинг қачонгача амал қилиши ноаниқ.
19 ёшли Санчо Германия чемпионатининг жорий мавсумида 7 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)