Apple компанияси 2020 йилнинг бошида iPhone SE 2 номли смартфонни тақдим этади. Бу ҳақда MacRumors хабар берди.

Фото: MacRumors

Смартфон iPhone 8 нинг корпусида ишлаб чиқарилади, бироқ хусусиятлари жиҳатдан у iPhone 11 га яқин бўлади, яъни А13 процессори, уч гигабайт ҳажмли тезкор ва 64/128 гигабайтли доимий хотира. Қурилма 3D Touch функциясига эга бўлмайди. Смартфон қора, оқ ва қизил рангларда чиқарилади.

Телефоннинг савдоси 2020 йилнинг биринчи ярмида бошланади. Қурилманинг энг арзон нархи 400 долларни ташкил қилади.

Оригинал iPhone SE 2015 йилда чиққан, унинг ишлаб чиқарилиши XS’нинг чиқарилиши маълум қилинганидан кейин тўхтатилган. Смартфонга ҳалигача компания томонидан хизмат кўрсатилади ва айни пайтда қурилмага iOS сўнгги талқинларини ўрнатиш мумкин.