• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандлик тадбиркор Шерзод Бурҳонов 12 йилга қамалиши судланишидан аввал аниқ бўлган (видео, 2-қисм)

    «Дарё»да Олий суд раисининг собиқ ўринбосари Баҳодир Деҳқоновнинг кўрсатмаси билан 12 йилга қамалган самарқандлик тадбиркор Президентдан нажот кутаётганлиги тўғрисида мақола эълон қилинганди.

    Шерзод Бурҳонов 2017 йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми «а, в», 168-моддаси 3-қисми «а» банди, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси, 28, 211-моддаси 3-қисми «а» банди ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 12 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев Самарқанд вилояти ИИБ 37-сонли манзил колониясида жазони ўтаётган маҳкум Шерзод Бурҳонов билан суҳбатлашди.

    1993 йилдан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини бошлаган Шерзод Бурҳонов 2001 йилда «Мастура Алмаз бахмал» тўқув корхонасини ишга тушириб, 200 кишини иш билан таъминлаган. 2010 йилга келиб тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида 150 кишига мўлжалланган «Алмаз плаза» ресторани, орадан 4 йил ўтганидан сўнг, яъни 2014 йилда тўй маросимларини ўтказиш учун 500 кишига мўлжалланган «Алмаз Золотой дворец» ресторанини ишга туширган.

    — Тинимсиз меҳнат эвазига тадбиркорлик ишларим ривожланиб борди. Аммо 2016 йилнинг 29 июль куни соат тахминан 10:00 атрофида шахсий автомобилимда ишга кетаётган вақтимда қора ниқоб кийган ички ишлар ходимлари шаҳар марказида тўхтатиб, қўлларимга кишан солиб, Самарқанд вилояти ИИБга олиб келди, — дейди Шерзод Бурҳонов. — Тўғриси, бу ҳолатдан ҳайрон бўлдим. Терговчи, катта лейтенант Санъат Одиловдан нима сабабдан бу ерга олиб келганини сўрадим. Чунки ИИБ томонидан бирор марта чақирмасдан, огоҳлантирмасдан қўлларимга бирдан кишан солиб олиб келинганимни тушунмадим.

    Шерзод Бурҳоновнинг айтишича, Санъат Одиловдан бу ҳақда сўраганида терговчи дўқ-пўписа қилиб, уни анчадан буён кузатиб юрганлиги, устидан кўпчилик шикоят қилгани, унга қарши кўрсатма берадиган шахслар борлигини айтган.

    — Терговчи устимдан 15 та ариза тушганини айтиб, кеч соат 22:00 гача ушлаб турди. Соат 22:00 атрофида адвокатим Озода Мухторова келди. Терговчи Санъат Одилов аввалдан тайёрланган менга таниш бўлган икки киши, яъни мен яқиндан танийдиган Бахтиёр Сирожов ва ўзимнинг жигарим, катта акам Санжар Бурҳонов томонидан менга асоссиз айбловларни қўйишди, — дейди Шерзод Бурҳонов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, Шерзод Бурҳонов 2012 йилда Бахтиёр Сирожовнинг отасидан «Алмаз золотой» ресторанининг ярмини, яъни 29-«А» уйни 120 минг долларга сотиб олган. 2016 йилда ушбу ташландиқ жой ўрнида «Алмаз золотой дворец» ресторани қурилган. Орадан 4 йил ўтган, 2012 йил 20 июль куни Самарқанд шаҳар, Беруний кўчасида жойлашган 11-сон давлат нотариал идорасининг нотариуси Мубин Жўраев тасдиқланган, давлат кадастрига эга ҳужжатлар бўлса-да, Бахтиёр Сирожов келиб 120 минг долларни олмаганлигини маълум қилган. Натижада терговчи томонидан 168-модда билан айблов қўйилган.

    — Иккинчи аризачи — ўзимнинг акам Санжар Бурҳонов кимгадир пора бермоқчи бўлганлигимни баён қилган. Яъни 211-модда бўйича кўрсатма берган. 211-модда бўлганда аниқ 210-модда бўлиши керак эди. Бироқ акамнинг «номаълум бўлган қандайдир мансабдор шахсга пул обориб бердим», деган кўрсатмаси асосида тергов жараёнида терговчи менга 28 орқали 211-модда билан айб қўйишни уддасдан чиқди, — дейди Шерзод Бурҳонов. — Шу билан Санъат Одилов ўша кунги терговни тугатиб, мени вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига юборди.

    Шерзод Бурҳоновнинг таъкидлашича, у терговчи Санъат Одиловнинг дастлабки сўроғидан кейин 2 ой давомида қамоқда сақланган. 2 ойдан сўнг терговга олиб келиниб, юқорида қайд этилган 168 ва 211-моддадан ташқари яна 6 та модда асосида айблов борлиги билдирилган.

    — Санъат Одилов «яна 6 та модда қариндошларингиздан сизга совға. Югурганингизнинг фойдаси йўқ, барибир қамаласиз. Буни орқасида қанақанги куч турганини тасаввур ҳам қилолмайсиз. Мен шунчаки топшириқни бажарувчи аскарман. Қандай бўлишидан қатъий назар, сизга 8-9 та модда қўйилади. Шунда ҳам агар суддан қуруқ чиқсангиз, барибир бошқа айб қўямиз. Гап битта, сиз қамаласиз. Рад этасизми, терговдаги хулосаларга қўл қўймайсизми, сизни мажбурлаймизми, фарқи йўқ. Шунинг учун қамалишга тайёр бўлинг» деб айтди, — дейди Шерзод Бурҳонов. — Менга дўқ-пўписа қилиб, қамалишимдан ташқари қўлимдаги мол-мулклар, «Алмаз золотой дворец» ва «Алмаз плаза» ресторани, 200 киши ишлайдиган «Мастура Алмаз бахмал» ишлаб чиқариш корхонаси, шунингдек, бировларга тегишли бўлган 6 та автомобилнинг (2 та Captiva, 1 та Malibu, 3 та Mazda) ҳаммаси мусодара бўлишини айтди. Мен эса «Майли, нима қилсангиз қилинг. Бу сизларнинг қўлларингизда бўлса, марҳамат» дедим.

    — Шундан сўнг мени қамоққа юборишди. Орадан 10-15 кун ўтиб яна терговга олиб келишди. Санъат Одилов яна ўша гапларини такрорлади. Бунинг ортида Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги прокурори Боҳодир Деҳқонов, унинг орқасида яна бир катта одам, яъни Миллий хавфсизлик хизматининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломов турганлигини айтди. Мен унинг фамилиясини кейинроқ билдим, — дейди Шерзод Бурҳонов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шерзод Бурҳоновнинг айтишича, ҳали айблов қўйилмасдан, тергов қандай тугашидан қатъий назар, қамалиши аниқ бўлган. Терговчи суд жараёни бошланмасдан уни 12 йил 6 ой муддатга қамалишини, қолаверса, мол-мулклари мусодара бўлишини айтган.

    — Иш судга ошганидан сўнг Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Баҳодир Алиқулов ишни олиб борди. Тошкентдан икки нафар, Самарқанддан уч нафар адвокат иштирок этиб, ҳар бир ҳужжатларни асослантириб кўрсацак ҳам у судни бир томонлама олиб борди, — дейди Шерзод Бурҳонов. — Ҳаттоки бировлар мулки бўлган 6 та автомобиль эгалари судга келиб машиналарини қайтариб беришини, уларнинг менга алоқаси йўқлигини айтишига қарамасдан, ҳатто суд жараёнига қабул қилмасдан автомобилларни мусодара қилиб юборди.

    «Алмаз золотой дворец» ресторани Фарида Бурҳонованинг номига расмийлаштирилган бўлиб, ресторан унинг мулки ҳисобланади. Фарида Бурҳонова ресторанни бошқа бир шахсга ижара шартномаси асосида берган. Текширувдан сўнг гарчи ижара шартномасида келтирилган давлат солиқларини тўлаган бўлса-да, аммо барибир ресторан мусодара қилиб юборилган.

    — Бўйнимга туҳмат билан ҳеч қандай исботсиз 1 миллиард 600 миллион сўмлик қарздорликни илиб қўйди. Аммо мусодара қилишда «Алмаз золотой дворец» ресторанини 4,5 миллиард сўмга нархлаб мусодара қиляпти. Бундан ташқари, бировларга тегишли бўлган 900 миллион сўмлик 6 та автомашинани ҳеч қаерга кўрсатмасдан мусодара қилиб юборди, — дейди Шерзод Бурҳонов. — Судда судьяга ўша пулларни тўлашимни тушунтирдим. Аммо бировларнинг мол-мулкига тегмаслиги, уларни мусодара қилмаслигини айтганимда «йўқ, бу нарса тепадан буюрилган» деб айтди. Қизиқ жиҳати, терговчи Санъат Одилов ҳам тергов пайтида мол-мулким мусодара бўлиши айтганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мусодара қилинган мулк эвазига 4,5 миллиард сўмдан 1 миллиард 600 миллион сўм давлатга келтирилган зарар учун тўланган экан. Қолган пул қаерга кетди? 6 та автомобилнинг пуллари-чи? Қайси ҳисоб рақамига ўтиб кетди? Ҳозирга қадар ҳеч кимга бу нарса аниқ эмас.

    — Бу туҳматлар ҳасад туфайли менга яқин бўлган ўртоқларим томонидан амалга оширилди. Мен уларни олдиндан ҳам танир эдим. Бунинг буюртмачилари ўзини тадбиркор деб билган Аҳмад Раҳимов ва Зафар Бурҳонов бошчилигида Санжар Бурҳонов, Бахтиёр Сирожов ҳамда Умид Мансуров бўлган, — дейди Шерзод Бурҳонов.

    Шерзод Бурҳоновнинг айтишича, Умид Мансуров аслида АҚШда ишлаб юрган. 2016 йилнинг 29 июль куни қамоққа олинганидан сўнг уни АҚШдан Аҳмад Раҳимов ва Зафар Бурҳонов чақириб олиб, унга қарши кўрсатма берган. Натижада терговчи 165-модда 2-қисм, яъни товламачилик айбини қўйган.

    — Гўёки мен 2014 йилда уни қўрқитиб, 15 минг доллар пулини олган эканман. Аслида эса бундай воқеа бўлмаган. Яна туҳматлар қилиб, тергов жараёнида тушунтириш хати ёзиб, мен билан юзлаштирув терговини ўтказмасдан АҚШга қочиб кетди. Мен судда ҳам Умид Мансуров билан юзлаштиришларини сўрадим. Чақиринглар дедим. Аммо бу илтимосимни судья Баҳодир Алиқулов бажармади. Судья Умид Мансуровнинг сўзлари рост деб, АҚШдан қанақадир қоғоз келганини айтиб, 165-модда 2-қисм билан 3 йил муддат қўшилди. Мана шунақа деди-деди, айтди-айтдилар билан мени 12 йил 6 ойга қаматиб юборди, — дейди Шерзод Бурҳонов.

    10.10.2019, 18:28   Изоҳ (0)   35567
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 1 январдан минерал сувлар импорти учун божлар оширилади

    10.10.2019, 17:57

    Ўзбекистон 2020 йилдан бошлаб пахта хом ашёсини экспорт қилмайди

    10.10.2019, 17:14

    Ўзбекистонда хорижий ҳостел тармоқлари очилади

    10.10.2019, 16:44

    Тошкентда ажрашмоқчилигини айтган эр ўз рафиқаси ва унинг жияни томонидан ўлдирилди

    10.10.2019, 16:27

    ИИВнинг янги матбуот котиби тайинланди

    10.10.2019, 16:12

    Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитида қатнашиш учун Туркманистонга жўнаб кетди

    10.10.2019, 15:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.