Бош прокуратурага «МЛ» МЧЖ раҳбари кредит ажратишда амалий ёрдам сўраб ёзма мурожаат қилган, деб хабар беради идора матбуот хизмати.
Шундан сўнг, тадбиркорнинг фармацевтик препарат ишлаб чиқарувчи ускуналарни сотиб олишга «Халқ банки»нинг Андижон филиалига 1,5 миллион доллар кредит олиш учун қилган мурожаати филиалнинг кредит қўмитасида кўриб чиқилган ва ижобий қарор қабул қилинган.
Банк ва жамият ўртасида 36 ой муддатга, 12 ой имтиёзли давр белгиланиб, йиллик 10 фоиз тўлаш шарти билан кредит ажратиш ҳақида шартнома имзоланган.
«Мазкур шартнома асосида банк филиали томонидан жамиятни ҳисоб рақамига кредит маблағи ўтказилиши таъминланган», — дейилади хабарда.