Жорий йил 20 октябрь куни соат 10:00 да Бектемир туманидаги махсус майдонда автопойга ишқибозлари иштирокида жип триал бўйича навбатдаги мусобақа ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: www.Autoby.biz

Стандарт ва экстрим йўналишларида ўтказилиши режалаштирилган мусобақада ғилдирак формуласи 4х4 бўлган исталган авто билан қатнашиш мумкин.

Ўзини автопойга устаси деб билган, нотекис йўлларда транспорт воситасини маҳорат билан бошқара олувчи ҳамда кутилмаган вазиятлардан уддабуронлик билан чиқиб кета оладиган моҳир ҳайдовчилар ушбу мусобақада иштирок этиши мумкин.

Бунинг учун 16 октябрга қадар ушбу сайтга кириб, рўйхатдан ўтиш керак бўлади.

«Ўзбекистондаги экстремал ва тоғ туризми федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилаётган мусобақада маҳоратли пойгачилар ва барча қизиқувчиларни кутамиз», — дейилади хабарда.