«Барселона» (U-19) жамоаси бош мураббийи Виктор Вальдес истеъфо берди.

Фото: Twitter

«Барселона» собиқ дарвозабони июль ойида жамоа бошқарувига келганди. Унинг ўрнини Франк Артига эгаллади.

Marca нашрининг хабар қилишича, Вальдеснинг каталонлар спорт директори Патрик Клюйверт билан ёмон муносабати, шунингдек, Otten Cup мусобақасида учинчи ўрин учун баҳсда иштирок этишдан бош тортиш ва ёшлар ўртасидаги УЕФА Лигаси гуруҳ босқичидаги икки мағлубият истеъфога сабаб бўлган.

Аввалроқ Вальдес «Барселона» (U-19) Ёхан Кройфф номидаги янги стадионда ўйин ўтказа олмаётганидан нолиганди. Унда захира ва аёллар жамоаси ўз учрашувларини ўтказмоқда.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!