Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун XIV анъанавий Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган халқаро мусобақада 6 октябрь куни финал баҳслари бўлиб ўтди.

Фото: «Дарё»

Умумий мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ доллари бўлган ушбу мусобақада дунёнинг 48 давлатдан 150 нафарга яқин курашчилар 10 вазн тоифасида (эркаклар олтита вазн, аёллар 4 та вазн) иштирок этди.

Мутлақ вазн бўйича ўзбекистонлик курашчи Болтабек Болтаев финалда Муҳсин Ҳисомиддиновни енгди ва 10 минг доллар мукофот билан тақдирланди. Финалчи Муҳсин Ҳисомиддинов 5 минг доллар совринга эга бўлди. Мутлақ вазнда учинчи ўрин эгаларига 3,5 минг доллардан олди. Тўрт нафар чорак финал иштирокчиси ҳам 2 минг доллардан рағбатлантирувчи мукофот олди.

Мусобақанинг қолган барча вазнларида ғолибга 3000 АҚШ доллари, иккинчи ўрин эгасига 2000 ва учинчи ўринга 1000 доллар миқдорида мукофот берилди.

Фото: «Дарё»

Мусобақанинг барча ғолиблари қуйидагилар:

Эркаклар

Болтабой Болтаев (Ўзбекистон) — мутлақ вазн

Шахбоз Пўлатов (Ўзбекистон) — +100 кг

Шахобиддин Ҳамроев (Ўзбекистон) — 91 кг

Эркин Қозоқов (Ўзбекистон) — 81 кг

Маҳамадшариф Нажмиддинов (Тожикистон) — 73 кг

Сардорбек Жангелдиев (Ўзбекистон) — 66 кг

Санжар Саидқулов (Ўзбекистон) — 55 кг

Аёллар

Рината Илматова (Ўзбекистон) — +78 кг

Владлена Гусева (Россия) — 70 кг

Ирода Мамашаева (Ўзбекистон) — 57 кг

Лиан Ен (Хитой Тайпейи) — 48 кг

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!