Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

9—21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионати олтин медал совриндори Миразизбек Мирзаҳалиловга вилоят ҳокимлиги томонидан Фарғона шаҳар марказидан янги хонадон совға қилинди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Нуфузли мусобақада -57 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Миразизбек Мирзаҳалилов финал учрашувида уч карра Жаҳон чемпиони ва Олимпиада ўйинлари совриндори кубалик рақибини мағлуб этиб, Жаҳон чемпиони бўлганди.

Аввалроқ Миразизбек Мирзаҳалилов Ўзбекистон Президентининг фармони билан «Ўзбекистон ифтихори» унвони билан тақдирланганди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Халқнинг олқишида, Президент эътирофида бўлиш жуда катта бахт экан. Вилоят ҳокимининг янги хонадон совғасини ҳеч кутмагандим. Янги уйда замонавий мебел жиҳозларидан бошлаб, телевизор, музлатгич, қўйингки, ҳамма нарса бор. Албатта биз спортчиларга билдирилаётган ишонч ҳамда кўрсатилаётган эътибор янада куч-қувват бағишлайди», — дейди Мирзаҳалилов.

Маълумот учун, ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон чемпионатида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзаҳалиловга Chevrolet Tracker ҳам топширилганди. Ундан олдин эса яна бир Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалоловга Тошкентдан уй совға қилинганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
С7 Airlines авиакомпанияси Иркутскдан Фарғонага парвозларни тикламоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди
Саломатлик
Яширин касаллик: деменция ҳақида нималарни билиш зарур?