Тошкент шаҳри туристик салоҳиятини ривожлантириш ҳамда туристлар ва пойтахтимиз меҳмонлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи ҳудудида инвестиция лойиҳаларни амалга оширишга таклиф этамиз!

Абдулла Қодирий – ўзбек романчилик мактабининг асосчиси, ижодий мероси дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўрганиладиган ўзбек адабиётининг классиги. Бугунги кунда Тошкентдаги энг катта проспектларидан бири, шаҳар марказидаги метро бекати, шунингдек, пойтахтнинг эски шаҳар қисмидаги истироҳат боғи таниқли ўзбек ёзувчиси ва маърифатпарварининг номи билан аталган.

Айни пайтда Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи кенг кўламли реконструкцияга муҳтож. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил август ойида истироҳат боғига ташрифи чоғида бу ҳақда такидлади. Давлатимиз раҳбари боғ марказида Абдулла Қодирийнинг янги ҳайкалини ўрнатиш, боғни бошқалардан ажралиб турадиган қилиб қуриш, бу ерда адиб яшаган даврни акс эттириш зарурлигини таъкидлади.

Шу муносабат билан Абдулла Қодирий номидаги боғни кенг миқёсда қайта таъмирлаш ҳақида қарори қабул қилинди. Боғ ўзбек миллий услубида қурилади ва муаллифнинг энг машҳур романларидан бири «Ўткан кунлар» ёзилган даврни акс эттириши таҳмин қилинмоқда.

Шу муносабат билан Абдулла Қодирий номидаги боғни кенг миқёсда қайта таъмирлаш режалаштирилган. Боғ ўзбек миллий услубида қурилади ва муаллифнинг энг машҳур романларидан бири «Ўткан кунлар» ёзилган даврни акс эттириши таҳмин қилинмоқда.

Боғнинг умумий майдони 16,5 гектар бўлиб, у ерда 14 та лойиҳаларга амалга оширилади. Шу жумладан:

  •  А.Қодирийнинг янги ҳайкали, мадраса ва кутубхона;
  • Ўзбекона услубдаги меҳмонхона;
  • Умумий овқатланиш объектлари;
  • 14-чи лойиҳаларида савдо ва ҳунармадчилик расталари, устахоналар, музей ва ҳ.к.ларни қурилиши режалаштирилган.

Истироҳат боғи Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмининг ўзига хос давоми бўлиш, шунингдек, Ислом цивилизацияси маркази, Ҳазрати Имом мажмуаси ва Чорсу бозори билан ягона меъморий ансамблни ташкил қилиши режалаштирилган.

Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғида амалга оширилаётган қурилиш лойиҳаларида иштирок этиш масалалари бўйича +998 95 501 7070 ва +998 71 210 0153 рақамлари ёки info@bcity.uz электрон почтаси орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Сиз билан ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорлик қилишга умид қиламиз!

Реклама ҳуқуқи асосида.