Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 2-тури доирасида 1 октябрь, сешанба куни гуруҳларда бир нечта ўйинлар якунланди.
«А» гуруҳидан ўрин олган баҳсда Зинедин Зидан қўл остидаги Мадриднинг «Реал» клуби «Сантьяго Бернабеу»да Бельгиянинг «Брюгге»сини қабул қилди.
Беллашувнинг 9 ва 39-дақиқаларида меҳмон жамоа ярим ҳимоячиси Дэннис Бонавентуре икки бор Тибо Куртуа қўриқлаётган дарвозани ишғол қилган бўлса, 55-дақиқага келиб «Қироллик клуби» сардори Серхио Рамос ҳисобни қисқартирди (2:1). 85-дақиқада эса бразилиялик Каземиро ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа учрашув 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди.
Маълумот учун, «Реал» 1 очко тўплаб гуруҳда сўнгги ўринда бормоқда. «Брюгге» эса 2 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.
Шу куни турнинг марказий ўйинларидан бирида Нико Ковач бошқарувидаги Мюнхеннинг «Бавария» клуби Лондонда Маурисио Почеттино бошлиқ «Тоттенҳэм»га қарши майдонга тушди.
Учрашув давомида «шпорлар» ҳужумчилари Сон Ҳён Мин (12) ҳамда Ҳарри Кейн (61, пенальти) биттадан голга муаллифлик қилди. Мюнхенликлардан эса Серж Гнабри (53, 55, 83, 88) покерга эришди, Роберт Левандовски (45, 87) дубль қайд этган бўлса, Йозуа Киммих (15) ҳам ўз номига битта голни расмийлаштириб қўйди.
Шу тариқа «Бавария» сафарда кечган баҳсда «Тоттенҳэм»ни йирик 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 3 очкога эга бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг Мюнхен клуби очколари сонини 6 тага етказиб, «Б» гуруҳида пешқадамга айланиб олди. «Тоттенҳэм» эса 1 очко билан 3-поғонадан жой олди.
«Д» гуруҳида Маурицио Сарри бошчилигидаги Туриннинг «Ювентус» клуби ўз майдонида «Байер Леверкузен»ни синовдан ўтказди.
Беллашувда «кекса синьора» аъзолари Гонсало Игуаин (17), Федерико Бернардески (61) ҳамда Криштиану Роналду (88) бирин-кетин рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа «Ювентус» ўз уйида кечган баҳсда «Байер» дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, ишончли ғалабага эришди (3:0).
Қайд этиш жоиз, туринликлар 4 очко жамғарган ҳолда гуруҳда етакчиликни ўз қўлига олди. Сўнгги ўринда бораётган «Байер» эса бирорта ҳам очко йиға олмади.
ЕЧЛ
2-тур баҳслари
1 октябрь, сешанба
«А» гуруҳи
«Реал»—«Брюгге» 2:2
Голлар: 0:1 — 9 Бонавентуре, 0:2 — 39 Бонавентуре, 1:2 — 55 Рамос, 2:2 — 85 Каземиро«Галатасарой»—ПСЖ 0:1
Гол: 0:1 — 52 Икарди«B» гуруҳи
«Тоттенҳэм»—«Бавария» 2:7
Голлар: 1:0 — 12 Сон Ҳён Мин, 1:1 — 15 Киммих, 1:2 — 45 Левандовски, 1:3 — 53 Гнабри, 1:4 — 55 Гнабри, 2:4 — 61, пенальти Кейн, 2:5 — 83 Гнабри, 2:6 — 87 Левандовски, 2:7 — 88 Гнабри«Црвена Звезда»—«Олимпиакос» 3:1
Голлар: 0:1 — 37 Рубен Семеду, 1:1 — 62 Вулич, 2:1 — 87 Милунович, 3:1 — 90 Боачи«C» гуруҳи
«Аталанта»—«Шахтёр» 1:2
Голлар: 1:0 — 28 Сапата, 1:1 — 41 Мораес, 1:2 — 90 Соломон«Манчестер Сити»—«Динамо Загреб» 2:0
Голлар: 1:0 — 66 Стерлинг, 2:0 — 90 Фоден«D» гуруҳи
Изоҳ (0)