Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Кучли ёмғир оқибатида 1 октябрь куни Наманганнинг айрим кўчаларини сув босди. Бу ҳақда наманганликлар Telegram-каналида тарқалган видео гувоҳлик бермоқда.

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Видеода машиналар сув босган йўлдан юра олмаётгани тасвирланган.

«Наманган шаҳрида ‘Ўн бир Аҳмад’ тарафдаги темир йўли кўприги тагидан ўтган йўлда машиналар ҳаракати қийинлашган. Таваккал қилиб ўтаман десангиз, ўтаверинг, лекин йўлнинг ўртасига келиб ўчиб қолиш хавфи бор», — деб ёзган видео муаллифи.

Шунингдек, сув босган йўлдан ўтмоқчи бўлган айрим машиналар ўчиб, ичига сув кириб кетгани айтилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар