Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 21-тури доирасида 1 октябрь, сешанба куни 3 та учрашув бўлиб ўтди.

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

Муддатидан аввал мусобақа чемпионига айланган Шота Арвеладзе қўл остидаги Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубини синовдан ўтказди.

Беллашув давомида «шерлар» ҳужумчиси игор Сергеев (21, 55) дублга эришган бўлса, Достон Ҳамдамов ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди.

Шу тариқа «Пахтакор» ўз уйида кечган баҳсда «Сўғдиёна» дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, навбатдаги 3 очкога эга бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг Тошкент клуби очколари сонини 59 тага етказиб олди. «Сўғдиёна» эса 32 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Самвел Бабаян бошқарувидаги Тошкентнинг бошқа бир клуби «Локомотив» сафарда Навоийнинг «Қизилқум»ига қарши майдонга тушди.

Ўйиннинг 61-дақиқасида мезбон жамоа ҳимоячиси Лаша Тотадзе пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, 90-дақиқага келиб «темирйўлчилар» аъзоси Ислом Тўхтахўжаев ҳисобни енглаштирди.

Баҳс якунига кўра «Локомотив» меҳмонда «Қизилқум» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва бир очкога эга бўлди.

Маълумот учун, тошкентликлар 38 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 2-ўринни банд қилиб турибди. 13-ўринда бораётган «Қизилқум» ҳисобида эса 19 очко мавжуд.

Шу куни Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси Самарқанднинг «Динамо»си билан беллашди.

Учрашувдаги ягона ягона гол 73-дақиқада пенальтидан урилди. Унга Наманган клуби ҳужумчиси Александр Касян муаллифлик қилди.

Шу тариқа «Навбаҳор» ўз майдонида «Динамо»дан кичик ҳисобда устун келди.

Қайд этиш жоиз, «Навбаҳор» 29 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 6-поғонада бормоқда. Сўнгги ўриндаги «Динамо» эса 18 очко жамғарган.

Суперлига

21-тур баҳслари

1 октябрь, сешанба

«Пахтакор»—«Сўғдиёна» 3:0

Голлар: 1:0 — 21 Игор Сергеев, 2:0 — 55 Игор Сергеев, 3:0 — 89 Достон Ҳамдамов

«Қизилқум»—«Локомотив» 1:1

Голлар: 1:0 — 61, пенальти Лаша Тотадзе, 1:1 — 90 Ислом Тўхтахўжаев

«Навбаҳор»—«Динамо» 1:0

Гол: 1:0 — 73, пенальти Александр Касян

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Дунё Россиянинг Хитой томонидан қўллаб-қувватланаётган тактикасига алданмаслиги керак”. АҚШ Давлат департаменти Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифига муносабат билди...
Маҳаллий
Жиззахда ЙПХ ходимлари формасида вайн ишлаган икки эркак жавобгарликка тортилгани ноқонуний деб топилди
Маҳаллий
Дошқозонлардаги сумалак, 40 қозондаги ош, тандирдан узилган кўк сомса: Фарғонадаги Наврўз тантаналари — суратларда