Россиянинг «Россотрудничество» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, истеъфодаги генерал-лейтенант Виктор Шулика бошчилигидаги делегация Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди.
Ташриф давомида Россия делегацияси академиянинг ўқув-моддий базаси ва инфратузилмаси билан яқиндан танишди. Меҳмонларга академия музейи, ундаги ноёб экспонатлар ҳақида маълумот берилди.
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан «Россотрудничество» компаниясининг Ўзбекистондаги раҳбари Қуролли Кучлар академиясига рус тилини ўрганиш бўйича ўқув материаллари ва адабиётларни тақдим этди.
Изоҳ (0)