Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддиновнинг рафиқаси Шарофат ая Қўшбоева 90 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга маълум қилди.

Фото: Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Бугун тонгда Ўзбекистон Қаҳрамони, заҳматкаш олим, мунаққид, публицист, таржимон, устоз Озод Шарафиддиновнинг умр йўлдоши, «Ўзбекфильм» киностудиясининг дубляж бўлимида муҳаррир, таржимонлик вазифаларида ишлаган инсон Шарофат ая Қўшбоева 90 ёшида оламдан ўтди.

Марҳума Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Геофизика маҳалласи, Беруний кўчаси, 61-хонадондан сўнгги манзилга кузатилади.

Жаноза бугун пешин намозидан сўнг «Ялонғоч ота» қабристонида ўқилади.