Футбол бўйича Италия А Сериясининг 5-тури доирасида 24 сентябрь, сешанба куни 2 та ўйин якунланди.
Маурицио Сарри бошқарувидаги Туриннинг «Ювентус» клуби сафарда «Брешия»ни синовдан ўтказди.
Беллашувнинг 4-дақиқасидаёқ мезбон жамоа ҳужумчиси Альфредо Доннарумма ҳисобни очган бўлса, 40-дақиқага келиб «Брешия» ҳимоячиси Жон Чансельор автогол муаллифига айланди (1:1). 63-дақиқада эса Турин клуби ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа «Ювентус» меҳмонда кечган баҳсда «Брешия» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва 3 очкони қўлга киритди.
Ушбу ғалабадан сўнг туринликлар 13 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида пешқадамга айланди. «Брешия» эса 6 очко билан 12-ўринда бормоқда.
А Серия
5-тур баҳслари
24 сентябрь, сешанба
«Верона»—«Удинезе» 0:0
«Брешия»—«Ювентус» 1:2
Голлар: 1:0 — 4 Доннарумма, 1:1 — 40, автогол Чансельор, 1:2 — 63 Пьянич«Брешия»: Йоронен, Чансельор, Сабелли, Матею (Мартелла, 70), Чистана, Дессена, Тонали, Ромуло (Айе, 85), Бизоли, Доннарумма (Матри, 64), Балотелли.
«Ювентус»: Шченсни, Алекс Сандро, Данило (Куадрадо, 19), де Лигт, Бонуччи, Рабьо, Пьянич, Ҳедира, Рэмзи (Бернардески, 69), Игуаин, Дибала (Матюиди, 80)
Огоҳлантиришлар: Ҳедира (7), Бонуччи (41), де Лигт (56), Чистана (79)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)