Nestle компанияси Буюк Британиядаги мижозларига ўз шахсий KitKat шоколадларини яратиш имкониятини тақдим этади. Фойдаланувчилар 25 декабрдан иш бошлайдиган KitKat Chocolatory сайтига кириб, 4 шоколад туридан бирини танлаб 14 хил қоришмадан 1500 таъмлар орасидан ўзлари ейишни истаган шоколадни буюртма қилиши мумкин. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: Z&G Branding

«Ушбу ташаббуснинг  Британияда жорий этилаётгани Nestle ва 20 йил аввал ишлаб чиқарилиши бошланган KitKat Chunky шоколадлари учун янгилик»,— дейилади Компания пресс-релизида.

Бундан ташқари шоколад шинавандалари қадоқ безагини ҳам танлаши, шунингдек уйга буюртмани амалга ошириши мумкин. Экслюзив шоколад нархи плитка учун 14 фунт стерлингни (17 АҚШ доллари) ташкил этади.