Москва шаҳридаги киноматографчилар уйида 1—5 октябрь кунлари «Ўзбек фильмлари ҳафталиги» бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ўзининг Telegram’даги канали орқали хабар берди.

Фото: Telegram / «Ўзбеккино»

Тадбир Россия маданият вазирлиги, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси, «Ўзбеккино», «Fest Cinema» ва «Дом кино» томонидан ташкиллаштирилмоқда. Фильмлар намойишига кириш бепул бўлади.

«Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро алоқалар анча йиллар олдин бошланган. Бугунги кунга келиб икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ва дўстлик ришталари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Барча соҳаларда, айниқса, маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлигимиз изчил ривожланмоқда», — дейилади хабарда.

Ҳафталик давомида 14 та ўзбек фильми, жумладан, 4 та ҳужжатли фильм намойиш этилади.

Фото: Telegram / «Ўзбеккино»