Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионати чорак финали доирасида сўнгги жанг бўлиб ўтди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

+91 кг вазн тоифаси вакили аллақачон профессионал боксда ҳаракат қилаётган Баҳодир Жалоловга чорак финалда америкалик Ричард Торрес рақиблик қилди. Баҳодир 1-раунддаёқ рақибини чуқур нокаут ҳолатига тушириб қўйди.

Рақиб эса рингдан замбил ёрдамида олиб чиқиб кетилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзаҳалилов, Бобусмон Ботуров ҳамда Дилшодбек Рўзметовларнинг ҳам ярим финалга чиққанлиги ҳақида хабар берилганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!