2019 йилда 17 ёшгача қизлар ўртасида 50 та эрта туғруқ ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида ўтказилган Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида маълум қилинди, деб ёзади ЎзА.

Фото: Google Images

Шунингдек, 6 мингдан ортиқ ёш оилалар ажрими қайд этилган.

«Ёшларни тарбиялашда оиланинг ўрни сусайиб бораётгани, ёш йигит-қизлар оила қуриш, эрта никоҳ ҳақида умуман тушунчага эга эмаслигини бунга сабаб дейиш мумкин», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, қўмита йиғилишида ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

«Ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда асосий омил — уларнинг самарали бандлигини таъминлаш борасида ҳам қатор камчиликлар мавжуд. Ёшларни муносиб иш билан таъминлаш, жумладан, улар учун барқарор ҳамда истиқболли иш ўринларини яратиш, ёшларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларига иш берувчилар томонидан риоя этилиши устидан қатъий назоратни йўлга қўйиш тақозо этилади. Зотан, ҳар йили мамлакат меҳнат бозорига таълим муассасаларини тамомлаган қарийб 450 минг ёш ўғил-қиз кириб келмоқда», — дейилади хабарда.