2019 йилнинг 10 сентябридан 18, 43, 72 ва 166-йўналишли таксиларнинг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.

Фото: Protoday

18-сонли «Қўйлиқ-2» мавзеси ва «Дўстлик» метроси» АШБ оралиғида қатновчи йўналишли таксининг охирги бекати «Машинасозлар» метросидаги АШБгача узайтирилди ва йўналиш 18-сонли «Қўйлиқ-2» мавзеси — «Машинасозлар» метроси оралиғида қатновчи такси йўналиши деб номланди.

43-сонли «Ҳумоюн» мавзеси — «Дўстлик» метроси АШБ йўналишида ҳаракатланувчи йўналишли таксининг қатнов масофаси қисқарди ва унинг охирги бекати «Машинасозлар» метроси ёнидаги АШБ деб белгиланди.

72-сонли «Авиасозлар» АШБ — «Дўстлик» метроси АШБ оралиғида қатновчи йўналишли таксининг охирги бекати ҳам ўзгарди. Энди у ҳам «Машинасозлар» метросидаги АШБгача боради.

166-сонли «Тузель» мавзеси — «Дўстлик» метроси АШБ йўналишида қатновчи йўналишли такси ҳам энди «Машинасозлар» метроси АШБгача бўлган оралиқда қатнайди.