Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев 13 сентябрь, пайшанба куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Фото: Instagram

GoSport’нинг маълум қилишича, бокс оқшомида Аҳмадалиевга колумбиялик боксчи Вилнер Сото (22 та ғалаба, 6 та мағлубият, 12 та нокаут) рақиблик қилади. 10 раундга мўлжалланган жанг Нью-Йоркдаги Madison Square Garden аренасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни Муроджон Аҳмадалиев аслида WBA ва IBF чемпионлик камарлари учун Даниэль Романга (27 та ғалаба, 2 та мағлубият, 1 та дуранг, 10 та нокаут) қарши рингга чиқиши лозим эди. Аммо Роман жангга 10 кун қолганида ўнг елкасидан жароҳат олгани сабабли жанг қилишдан бош тортганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!