Канадада фотосуратчи Роберт Франк вафот этди. Бу ҳақда Нью-Йоркдаги Pace-MacGill фотогалереяси асосчиларидан бири Питер Макгиллга асосланиб, The New York Times хабар берди.

Франк 94 ёшда эди.

Фото: The New York Times

Роберт Франк ҳужжатли фильмлар билан ҳам шуғулланган бўлса-да, асосан документалист фотосуратчи сифатида танилган.

Франкнинг энг машҳур асари — 1950 йиллар охирида чоп этилган «Америкаликлар» фотокитобидир. Унда муаллиф АҚШ бўйлаб саёҳати давомида олган фотосуратлари йиғилган. Китобнинг Америкада чиққан нашрига кириш сўзини шоир ва ёзувчи Жек Керуак ёзган.