Дунёдаги энг шафқатсиз цензура амалда бўлган мамлакатлар рейтингида Эритрея, Шимолий Корея ва Туркманистон етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ҳисоботида маълум қилинган.

Фото: Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси

Мамлакатлар ушбу рейтингдан ОАВ озодлигини чеклаш бўйича қўлланган турли услублар — бўҳтон ҳақидаги қонунлар, янгилик сайтларининг блокировка қилиниши, хусусий медиаларга чеклов даражаси баҳоланганидан сўнг жой олган.

Шунингдек, мазкур рейтинг ўнлигига Саудия Арабистони, Хитой, Вьетнам, Эрон, Экваториал Гвинея, Беларусь ва Куба ҳам киритилган.

Ҳисобот муаллифларига кўра, аксилрейтингни бошқараётган Эритрея барча мустақил ОАВларни 2001 йилда ёпган. Аҳолининг атиги 1 фоизи интернетдан фойдаланиш имконига эга, жорий йил май ойида эса ижтимоий тармоқларга кириш ҳам тақиқланган.