Ўзбекистон миллий аваикомпанияси 5 октябрдан Тошкент ва Киев ўртасида ҳафталик чартер рейсини йўлга қўяди. Бу ҳақда in4avia Telegram-канали хабар берди. Авиақатновлар Airbus А320 самолётларида амалга оширилади ва парвоз вақти 4 соат 30 дақиқани ташкил этади.
Хабарда айтилишича, рейслар ҳафтанинг шанба кунлари қуйидаги вақтларда амалга оширилади:
- Тошкент 23:55 — Киев 02:45
- Киев 04:15 — Тошкент 10:45
Авиачипталар самолёт учишидан 3 кун олдин қайтарилса, 100 евро миқдорида жарима ушлаб қолинади. Самолёт учишига 72 соат қолганида ва учиб кетганидан сўнг фойдаланилмаган авиачипталар пули қайтарилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Украина 2019 йилдан авиақатновни қайта тиклашни муҳокама қилган эди. Мамлакатлар ўртасида 2015 йилнинг май ойидан бери тўғридан-тўғри рейслар йўқ.
Изоҳ (0)