7 сентябрь, шанба куни Ахал вилоятининг янги маъмурий маркази қад ростлаши муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди, деб хабар беради «Хроника Туркменистана».
Ушбу маъмурий марказ 2021 йилнинг сентябрь ойига қадар қуриб битказилиши кераклиги белгиланган.
Тадбирда вилоят ҳокими Сердар Бердимуҳамедов сўзга чиққан ҳамда «вилоят аҳолиси номидан давлат раҳбарига ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун зарур шарт-шароит яратиб бераётгани учун миннатдорчилик билдирди».
Тантанали маросимда концерт дастури намойиш этилган ҳамда байрам дастурхони ёзилган.