Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси боксчиларининг рақиблари маълум бўлди.

Фото: AIBA

Унга кўра, ўзбекистонлик боксчилар ўртасида илк жангни -75 кг вазн тоифаси вакили Фанат Қаҳрамонов ўтказади. Фанатга бу жангда мўғулистонлик Даваасурен рақиблик қилади. Жанг 9 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Қуръа натижаси:

  • -52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Гулижанов (Туркманистон)
  • -57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Де Андраде (Бразилия) / Иванов (Польша)
  • -63 кг: Элнур Абдураимов – Бен Базиз (Жазоир)
  • -69 кг: Бобоусмон Ботуров – Аррегуи (Аргентина) / Миккалеф (Черногория)
  • -75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Даваасурен (Мўғулистон)
  • -81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Нармандах (Мўғулистон)
  • -91 кг: Санжар Турсунов – Хулио Бланко (Колумбия) / Тейшейра Да Сильва (Бразилия)
  • +91 кг: Баҳодир Жалолов – Рогава (Украина) / Рамазон Пурделавар (Эрон)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!