Ўзбекистон Транспорт вазирлиги томонидан 6 сентябрдан эътиборан «Фарғона—Андижон», «Фарғона—Наманган» ва «Фарғона—Бешариқ» шаҳарлараро йўналишларида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур йўналишларда аҳолига хизмат кўрсатиш мақсадида Uzautotrans Service корхонасининг 14 та Yutong русумли замонавий автобуси ажратилган.

«Фарғона водийсида шаҳарлараро йўналишларида ташкил этилган мунтазам автобус қатновлари йўлкира нархининг арзонлиги айниқса барчага манзур бўлди», — дейилади вазирлик ахборотида.

Жумладан, «Фарғона—Андижон» йўналишида чипта нархи 11 минг сўм, «Фарғона—Наманган» йўналишида 14 минг сўм, «Фарғона—Бешариқ» йўналишида эса 18 минг сўм этиб белгиланди.