• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Илмий «Оскар» мукофотининг лауреатлари эълон қилинди

    Breakthrough Prize фонди илмий соҳадаги ютуқлар учун уч миллион доллар миқдоридаги мукофотни эгаларига топширилишини эълон қилди. Тақдирлаш маросими 3 ноябрда бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда жамғарманинг расмий сайтида эълон қилинди.

    Breakthrough Prize мукофотини шу номли жамғарма таъсис этган бўлиб, у замонавий дунёнинг ахборот технологиялари соҳаси бўйича энг таниқли ва муваффақиятли бой кишиларидан бир гуруҳи ташаббуси билан ташкил этилган. Таъсисчилар орасида Facebook асосчиси Марк Цукерберг, Google асосчиларидан бири Сергей Брин,  Alibaba асосчиси Жек Ма ҳамда «Mail.ru» асосчиси Юрий Мильнерлар ва уларнинг барчасининг рафиқаларини ҳам учратиш мумкин (барчасининг рафиқалари ҳам ўз муваффақиятли бизнесига эга бўлган аёллардир). Фонд ҳар йили 3 миллион доллар миқдоридаги маблағни энг муҳим илмий ютуқлар муаллифларига мукофот тариқасида топширади. Мукофот уч хил йўналишда – фундаментал физика, математика ва ҳаётий фанлар бўйича топширилади. Булардан ташқари, яна 100 минг доллар миқдоридаги New Horizons Prize қўшимча мукофоти ҳам таъсис этилган. Сўнгги йилларда мазкур мукофотни ОАВда илмий «Оскар» дейилиши ҳам тобора урфга кирмоқда.

    Фото: Breakthrough Prize

    Фото: Breakthrough Prize

    Breakthrough Prize ташкилоти ҳар йили фундаментал физика ва математика йўналишларида биттадан асосий Breakthrough Prize мукофотини топширади; бундан ташқари, фундаментал физика соҳасида учта; ҳаётий фанлар соҳасида олтита ва математика соҳасида учта New Horizons Prize қўшимча мукофоти эгалари аниқланади. Бундан ташқари, муайян ҳолларда Special Breakthrough Prize махсус мукофоти ҳам берилиши мумкин. Лекин бу мукофот фақат фундаментал физика соҳаси бўйича тақдим этилади.

    Жорий йилдаги фундаментал физика соҳаси бўйича Breakthrough Prize мукофотини апрель ойида катта шов-шув билан эълон қилинган муҳим илмий ютуқ – қора туйнук кўланкасининг суратини олишга муваффақ бўлган олимлар гуруҳига берилиши эълон қилинди (эсингизда бўлса, бу илмий ютуққа ўзбек олимлари ҳам ҳисса қўшган эди). «Ҳодисалар горизонти телескопи» лойиҳаси орқали ўша тарихий фотосуратни олиш устида бутун жаҳон бўйлаб жами 347 нафар мутахассис қатнашган бўлиб, унда Ер шарининг турли нуқталарида ўрнатилган ва атом соатлари орқали ўзаро синхронланган саккизта ўта сезгир телескоп воситасида қора туйнукнинг кўланкасини фотосуратга муҳрлашга эришилган эди.

    Математика бўйича мукофотни эса, хонани ёритадиган ёруғлик нури ҳақидаги масалани ечган олимларга бериладиган бўлди. Масаланинг моҳияти қуйидагича: «Агар хона деворлари тўлалигича кўзгу билан қопланган бўлса ва хона деворлар нуқтавий манбадан тарқалаётган нурни акслантирса, унда ёруғлик хонанинг ҳамма қисмига етиб борадими ёки баъзи жойлар барибир нурсиз ҳам қолиши мумкинми?». Масалага абстракт кўп ўлчамли ёндошув орқали иккита математик олим, кўпбурчакли хоналар учун муайян тугал сондаги нуқталар ёритилмай қолишини исботлаб беришган. Афсуски, бу ютуққа эришган икки математикдан бири 2017 йилда 40 ёшида кўкрак бези саратони туфайли оламдан ўтиб кетиб бўлган экан. Шу сабабли мукофотни фақат Чикаго университети олими Алекс Эскин қабул қилиб олади.

    Ҳаётий фанлар соҳасидаги мукофотни бу сафар 4 нафар тадқиқотчига бериладиган бўлди.

    Улардан биринчиси танадаги гормонал тизимнинг мияга озиқа ўзлаштириш жараёнини тартибга солиш кераклиги ҳақида ёғ тўқималари орқали хабар беришини кашф қилган олимдир. У Рокфеллер университети ҳамда Ховард Хьюз Тиббиёт институтида ишлайди. Мазкур тадқиқотларни олим 1994 йилдан бошлаб ўтказган.

    Иккинчи мукофотни эса оқсилларнинг махсус синфини – шаперонларни кашф қилган олимларга топширилади. Булар Макс Планк Биокимё институти олими Ульрих Хартл ва Йель тиббиёт мактаби олими Артур Хорвич бўлиб, уларнинг эришган натижаси Альцгеймер касаллигининг механизмларини тушунишда янги имкониятларни очиб беради.

    Учинчи мукофот эса оғриқ механизмларининг асосида ётадиган молекула, ҳужайра ва тўқимларни кашф қилган олимга берилади. У Сан-Франсискодаги Калифорния университети мутахассиси Девид Юлиусдир.

    Ниҳоят, New Horizons Prize мукофотининг бу йилги тўртинчи эгаси Паркинсон хасталиги, ён амиотрофик склероз ҳамда бошқа тизимли атрофия жараёнларида айрим оқсилларнинг қандай аҳамият кўрсатишини кашф қилган олима, Пенсильвания университети ходимаси Виржиния Ли бўлиши белгиланган.

    07.09.2019, 11:34   Изоҳ (0)   20399
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик биолог геномни таҳрирлаш тажрибасида иштирок этадиган кўнгиллиларни топди

    06.09.2019, 09:28

    Олимлар қадимги одамнинг юз кўринишини тиклади

    29.08.2019, 10:50

    2020 йилдан Ўзбекистонда камёб дори-дармонлар тайёрлаш учун тимус ишлаб чиқарилади

    27.08.2019, 19:00

    Окс Искандарияси: Шаҳар Македонский даврида қандай кўринишда бўлган? (фото+видео)

    26.08.2019, 11:27

    АҚШ олимлари сувдан сариёғ муқобилини яратишди

    23.08.2019, 13:51

    Россия биринчи марта фазога «Федор» роботини учирди

    22.08.2019, 14:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.