• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Алишер Никимбаев: Куперни истеъфога чиқариш ҳозир қимматга тушади

    Айни дамда Қатарда фаолият юритаётган ўзбекистонлик футбол мутасаддиси Алишер Никимбаев Ўзбекистон терма жамоасининг Фаластинга қарши ўйиндаги мағлубиятига муносабат билдирди.

    Фото: Twitter/@UzbekistanFA

    Фото: Twitter/@UzbekistanFA

    «Натижа мен учун ёқимсиз кутилмаган воқеа бўлди. Эктор Купернинг мураббийлик салоҳияти ва айниқса тактик услубига шубҳа билан қараб келган бўлсам-да, бу ўйинда футболчиларнинг савияси ғалаба учун етарли бўлади деб ўйлаган эдим. Аслида эса бу камлик қилди.

    Энди нима қилиш керак? Мазкур қийин саволга ЎФАнинг ҳозирги раҳбарияти жавоб бериши керак. Аввалги раҳбариятдан уларга терма жамоанинг мақсад, вазифа ва услубига мос тушмайдиган мураббий мерос бўлиб қолди. Шу билан бирга уни истеъфога чиқариш жуда қимматга тушади.

    Демак, агарда Куперни истеъфога чиқариш қарори қабул қилинса, бунга пул керак бўлади. Бунинг устига янги мураббий жалб қилиш учун ҳам маблағ талаб қилинади. Билишимча, бунинг учун ЎФАда пул йўқ. Аввалги раҳбарият жуда дабдабали ҳаёт кечирган ва нафақат Мираброр Усмонов давридан қолган (айрим маълумотларга кўра 2 миллион доллар атрофида) пуллар, балки сўнгги икки йил ичида ЎФА ҳисобига тушган бошқа маблағларни ҳам ишлатиб юборган.

    Молиявий ҳолат эса Куперга ўринбосар топиш масаласини қийинлаштиради. Пулни тежаш мақсадида маҳаллий мутахассис тайинланиши ҳам мумкин. Айнан ким, барча машҳур кишилар терма жамоани бошқаришга улгурди, қолганлари ушбу лавозимни эгаллашга қодирмикин? Ёки мухлислар, журналистлар ва мутахассислар бир неча йилдан бери талаб қилаётган чет эллик мураббийга ишониш керакми?

    Купренинг тайинланиши шу кўрсатдики, чет эллик мутахассиснинг олиб келиниши барчасига ечим бўла олмайди. Купернинг тайинлови танлаш тизими ва стратегик режа йўқ пайтда рўй берди. «Чет эллик мутахассис истаганмидингиз? Мана сизга», дейишди.

    Айрим журналистлар Купер танқид остига олинса ҳайрон бўлишди. Сиз мана шуни хоҳламаганмидингиз, дея гапиришди. Аввалги раҳбариятнинг шундай «адвокат»ларидан бири фикрларимни бошқача талқин қилган ҳолда мени «мот этмоқчи» бўлди.

    Шундай экан, ЎФА ҳозирги раҳбариятининг вазифаси мураббий танлаш вақти келганда, аввалги раҳбарият қилган хатони такрорламаслик бўлади. Номзодни танлашдан аввал терма жамоанинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиш, унинг олдига қандай мақсад ва вазифалар қўйилиши ҳамда у мазкур лавозимга қай даражада лойиқлигини текшириш керак.

    Масалан, Феликс Санчеснинг Қатар бош мураббийлигига қандай келганини эслаш мумкин. У Қатарга «Aspire» академиясини ривожлантириш лойиҳаси сабаб келган. Кейинчалик у ёшлар терма жамоаси билан 2014 йилги Осиё чемпионатида ғолиб бўлди. Табиийки, у фаолиятини олимпия терма жамоаси бошқарувида давом эттирди ва 2017 йилда бош терма жамоа устозига айланди. 2019 йилнинг январида эса нима бўлганини эслатишга ҳожат йўқ бўлса керак. Федерациянинг узоқни кўзлаб ишлаши ва барча ёшдаги терма жамоаларни бир тизим остида боғлаш мана шундай бўлади.

    Ўзбекистонда нима бўляпти? Сиз тўртта асосий терма жамоа мураббийлари битта ўйин услубининг тарафдори эканига ишонасизми?», — дейди Никимбаев.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    07.09.2019, 14:56   Изоҳ (0)   32682
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Эронни мағлуб этди

    06.09.2019, 22:11

    Кокорин ва Мамаев 11 ойлик ҳибсдан сўнг озодликка чиқади

    06.09.2019, 19:04

    Эктор Купер бошлиқ Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинга ютқазиб қўйди (видео)

    05.09.2019, 20:58

    Фаластин — Ўзбекистон 2:0. Матнли онлайн

    05.09.2019, 20:12

    FIFPro йил рамзий терма жамоасига даъвогар 55 футболчи рўйхатини эълон қилди

    05.09.2019, 19:29

    Факт: ЖЧ—2022 саралаш баҳсларида ўйнайдиган 40 та жамоанинг фақат 10 таси мундиалда қатнашган

    05.09.2019, 15:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бакалавр имтиҳони баллари асосида техникум танлаш қачон якунланиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 21 август, 06:46

    Давлат олийгоҳларига ўқишини кўчириш бўйича тест натижалари эълон қилинди

    Ўзбекистон | 20 август, 23:35

    Ердаги аксарият турлар эволюциянинг “портлашлари” натижасида вужудга келган — тадқиқот

    Дунё | 20 август, 23:30

    Қирғизистон Ўзбекистонга қорамол экспортини беш бараварга камайтирди

    Иқтисодиёт | 20 август, 23:10

    Google Docs матнли ҳужжатларни сунъий интеллект подкастларига айлантиришни ўзлаштирди

    Дунё | 20 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.