Россиялик футболчилар Александр Кокорин ва Павел Мамаевлар шартли равишда озодликка чиқарилади, дея хабар қилмоқда «Интерфакс».
Белгород тумани, Алексеевский суди томонидан футболчиларнинг илтимосномаси кўриб чиқилган ва уларни шартли равишда озод қилиш қарори қабул қилинган. Хусусан, Кокорин ва Мамаев жазони ўташ пайтида колонияда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилгани ҳамда маҳбуслар орасида бекорчиликнинг олдини олишга ҳисса қўшгани инобатга олинган. Қарор 17 сентябрь куни кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, футболчилар 2018 йил, 8 октябрь куни Москвада «Первий канал» бошловчиларидан бирининг ҳайдовчиси Виталий Соловчук ва Савдо-саноат вазирлиги амалдори бўлган Денис Пакни калтаклаган эди.
2019 йилнинг 8 май куни «Зенит» ҳужумчиси Кокорин 1,5 йилга, «Краснодар» ярим ҳимоячиси Мамаев эса 1 йил ва 5 ойга озодликлар маҳрум этилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)