АҚШнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассислари муайян бренддаги автомобиль эгалари бемулоҳазалик билан машина ҳайдашга мойилроқ эканлигини аниқлади, деб ёзмоқда «Motor».

Фото: Pixabay

Улар ўлим билан якунланувчи автоҳалокатларнинг учта энг кенг тарқалган сабаблари — тезликни ошириш, спиртли ичимлик ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш эканини аниқлади ва қандай русумдаги автомобиллар автоҳалокатлар хроникасида кўпроқ қайд этилганини ўрганди.

Тадқиқот натижасига кўра, умумий тўқнашувлар орасида Infiniti автомобиллари иштирокидаги тўқнашувларнинг ҳар учинчисига тезликнинг оширилиши, ҳар иккинчисига машинани маст ҳолатда бошқариш, 5 фоизига ҳайдовчи томонидан гиёҳванд модда истеъмол қилиниши сабаб бўлган.

Acura, Mercedes-Benz ва Lexus брендлари ҳам автоҳалокатлар бўйича юқори кўрсаткичларга эга. Бундан мутахассислар бемулоҳазалик билан машина ҳайдашга  қимматбаҳо автомобиль эгалари кўпроқ мойил, деган хулосага келган. Таққослаш учун, қимматбаҳо машиналар ҳиссасига тезликни ошириш сабабли юз берувчи автоҳалокат «люкс» синфга мансуб автомашиналарга ҳалокатларнинг 27 фоизи, оммавий сегмент моделларига эса 25 фоизи тўғри келган.

Шунингдек, Осиё ва немис брендлари машиналари хавфли ҳайдаш сабабли автоҳалокатга кўпроқ тушиши кузатилган. Мисол учун, Mitsubishi, Volkswagen ва Honda автомобиллари иштирокида юз берган 10 та авариядан тахминан 3 таси тезликни ошириш билан боғлиқ. Buick, Chrysler ва Lincoln брендларида бу кўрсаткич анча паст.

Acura, Cadillac ва Mercedes-Benz русумлари ҳам маст ҳолатда йўл-транспорт ҳодисасини содир этиш бўйича етакчи бешталикка кирган, Pontiac ва Mitsubishi автомобиллари эгалари эса енгил наркотик моддалар таъсири остида содир этилган автоҳалокатлар рейтингининг энг юқори поғоналарини эгаллаган.

Тадқиқот учун асос сифатида АҚШ йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий маъмуриятининг 2017 йилги маълумотлари олинган.