Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун, 24 август куни Тошкентдаги «Ёшлар маркази»да «АрМИ – 2019» Халқаро армия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Маросимда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал майор Баҳодир Қурбонов, ҳарбий округлар қўмондонлари, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари ҳамда Ўзбекистон нуфузини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилган ҳарбий хизматчиларнинг яқинлари иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

«Мен барчаларингиз билан фахрланаман, сизлар билан бутун Ўзбекистон фахрланади. Нуфузли халқаро армия ўйинларида муносиб иштирок этиб, юртимиз байроғини янада баландларга кўтариб, бизда ўзгача ифтихор ва ғурур ҳиссини уйғотдинглар. Сиз каби жасур ва мард ўғлонларимиз бор экан, армиямиз доим биринчи бўлиб қолади», деди тадбир давомида сўзга чиққан мудофаа вазири.«Ёшлар марказида» да ўтказилган бугунги тадбирда мудофаа вазири бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларни муддатидан олдин ҳарбий унвон ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3—17 август кунлари 10 та давлат ҳудудида «АрМИ – 2019» халқаро армия ўйинлари бўлиб ўтди. Мазкур тадбир доирасида 39 та давлатдан 32 та номинацияда 222 та жамоалар беллашди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигидан 14 та жамоа иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

«Танк биатлони» ва «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловида қатнашган Ўзбекистон жамоаси совринли 1-ўринни, «Содиқ дўст», «Рембат», «Элбрус халқаси», «Қўшинлар разведкаси аълочилари» – 2-ўринни ҳамда «Хавфсиз маршрут», «Мусаффо осмон», «Йўл патрули», «Дала ошхонаси», «Артиллерия олови устаси» – 3-ўринни эгаллади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)