24 август, шанба куни футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 3-турида Фрэнк Лэмпард қўл остидаги Лондоннинг «Челси» клуби «Норвич» майдонига сафар қилади.
Беллашув давомида «аристократлар» ҳужумчиси Тэмми Абрахам (3, 68) дублга эришган бўлса, ярим ҳимоячи Мэйсон Маунт (17) ўз номига битта гол ёздириб қўйди. Мезбон жамоадан эса Тодд Кэнтуэлл (6) ҳамда Теему Пукки (30) биттадан голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Челси» «Норвич»ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мавсумдаги дастлабки ғалабасига эришди.
Мазкур ғалабадан сўнг лондонликлар очколари сонини 4 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 10-ўринга кўтарилди.
АПЛ
3-тур баҳслари
23 август, жума
«Астон Вилла»—«Эвертон» 2:0
Голлар: 1:0 — 21 Уэсли, 2:0 — 90 Ал-Гази24 август, шанба
«Норвич»—«Челси» 2:3
Голлар: 0:1 — 3 Абраҳам, 1:1 — 6 Кэнтуэлл, 1:2 — 17 Маунт, 2:2 — 30 Пукки, 2:3 — 68 Абраҳам«Норвич»: Крул, Ааронс, Хэнли, Годфри, Льюис, Ляйтнер (Маклин, 81), Трибулл (Вранчич, 81), Кэнтуэлл, Штиперманн (Србени, 81), Буэндиа, Пукки
«Челси»: Аррисабалага, Аспиликуэта, Кристенсен, Зума, Эмерсон, Жоржиньо, Ковачич, Баркли, Маунт (Алонсо, 90), Пулишич (Виллиан, 84), Абрахам (Жиру, 75)
Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (33), Штиперманн (43)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)