Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқейини ошириш юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбарига кўра, мамлакатда ўтган 3 йилда 157 та умумтаълим мактаби янгидан барпо этилди. Ўқувчилар сони 5 822 000, ўқитувчилар эса 443 000 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 70 фоизи аёллар. Сўнгги йилларда 13 000 нафар эркак ўқитувчи мактабларга қайтди.

Президент қайд этганидек, «Мактаб ўзгармаса, жамият ўзгармайди. Бу — аксиома. Буни инкор қилиб бўлмайди».

— Ўзбекистон шароитида жамиятдаги энг ҳурматли инсон — муаллим. Вазирлар, прокурорлар ҳам энди мактабларда ўз соҳаси бўйича дарс беради, — деди Шавкат Мирзиёев.