• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий суд «Дарё»да чиққан мақоладан сўнг Хоразмда уйи «снос»га тушган фуқаро масаласини ўрганди

    16 август куни «Дарё»да эълон қилинган «Хоразмда «снос»га тушган уй эгаси: Бир иложини қилиб бош вазирни кўчамизга олиб келдик» сарлавҳали мақола Олий судда ўрганиб чиқилди. Унда урганчлик фуқаро Валентина Матмуратова бузилишга тушган хонадонидан кўчишга норозилик билдиргани баён этилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Суд ҳужжатларидан кўринишича, фуқаро Валентина Матмуратова оила аъзолари билан Урганч шаҳар Истиқлол кўчаси 9-уй 2-хонадонда истиқомат қилиб келган.

    Урганч шаҳар ҳокимининг 2016 йил 10 августда Истиқлол кўчасида жойлашган эски, якка тартибда қурилган турар жойларни бузиб олиш ҳудуди, деб эълон қилиш тўғрисида қарори қабул қилинган.

    Истиқлол кўчасининг «снос»га тушган ҳудудида жойлашган уйларнинг ўрнида янги турар жой бинолари қуриш учун «Адамбой-Шукуржон» корхонасига Урганч шаҳар ҳокимининг 2018 йил 24 ноябрдаги қарорига асосан ер майдони ажратиб берилган.

    Қурувчи корхона ҳокимлик билан 2018 йил 17 ноябрь куни тузилган келишув шартномасига кўра, бузилишга тушган жой мулкдорларига аввалгисидан кам бўлмаган саҳндаги битта квартира билан таъминлаш мажбуриятини олган.

    Валентина Матмуратова ҳокимлик қарори бўйича ўзи яшаб турган уйдан ихтиёрий чиқмагач, ҳокимлик фуқаролик судига даъво аризаси киритган. Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2019 йил 22 апрелдаги ҳал қилув қарори асосидаВалентина Матмуратова оила аъзолари билан уй-жойдан мажбурий тартибда чиқарилиши белгиланган. Фуқаро қуйи суд қароридан норози бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят судига апелляция тартибида шикоят берган. Апелляция инстанцияси (2019 йил 20 июнь) эса «Жавобгар ва унинг оила аъзолари Урганч шаҳар, Истиқлол кўчасида жойлашган 9-уй, 2-хонадон ўрнида қурилиши белгиланган кўп қаватли уй-жой қуриб битказилгунига қадар вақтинчалик ижарага Урганч шаҳар, Гурлан кўчаси, 53-уй, 4-хонадонга кўчирилсин» деган сўзлар чиқариб ташланиб, ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

    Гарчи, жавобгар Валентина Матмуратова истиқомат қилиб келган уй-жой ўзига тегишли эканлигини билдирса-да, аммо уй-жой унга тегишли эканлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмаган, судда ҳам бу каби далиллар аниқланмаган.

    Хусусан, апелляция инстанциясига тақдим этилган «Ермулккадастр» Урганч шаҳар филиалининг 2019 йил 14 июндаги 1653-сонли маълумотномасида, Урганч шаҳар, Истиқлол кўчасида жойлашган 9-уй 2-хонадон В. Матмуратованинг номига давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги аниқланган.

    Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги уй-жой қурилишини бошқариш ва назорат қилиш бўлимининг 2019 йил 18 апрелдаги 28-сонли маълумотномасида, низоли уй-жой давлат уй-жой фондига қарашли муниципиал хонадон эканлиги, ушбу хонадонлар фуқароларга хусусийлаштирилиб берилмаганлиги қайд этилган.

    Шу билан бирга низоли уй-жойга нисбатан жавобгар Валентина Матмуратовада мулк ҳуқуқи мавжуд бўлмаса-да, «Адамбой-Шукуржон» МЧЖнинг Урганч шаҳар ҳокимлигига юборган хатида, бузилишга тушган ҳудудда истиқомат қилиб келаётган фуқароларга янги қурилиш белгиланган уйлардан ўзлари яшаб келаётган уй-жой саҳнидан кам бўлмаган хонадон бериш мажбуриятини олган.

    Ушбу мажбурият доирасида «Адамбой-Шукуржон» МЧЖ вакилларининг келишув шартномаси тузиш ҳақидаги таклифига, жавобгар Валентина Матмуратова рози бўлмаган.

    Ундан ташқари, Урганч шаҳар Истиқлол кўчасида жойлашган бузилиш зонасига тушган уйларнинг техник, хавфсизлик ҳолатини ўрганиш бўйича 2018 йил 3 ноябрда тузилган далолатномада, ушбу манзилда жойлашган уй-жойлар 1938 йилда қуриб битказилгани, муҳандислик ёритиш тизимлари аҳволи талаб даражасида ишламаётганлиги, уйларнинг фундамент қисми йўқлиги сабабли бузилиш даражасига келганлиги, уйларнинг атрофи санитария-гигиена қоидаларига жавоб бермаслиги, уйларнинг канализация қувурлари носоз ҳолатдалиги, уйларнинг айрим қисм деворларида ёриқлар бўлиб, яшаш учун хавфли эканлиги, уйлар ҳудудида эркин ҳаракатланиш учун қутқарув йўллари ва бошқа ўтиш жойлари мавжуд эмаслиги кўрсатилиб, ушбу уйлар «яшаш учун хавфли» деган хулоса қилинган.

    Ушбу ҳолатда жавобгар Валентина Матмуратова оила аъзолари билан истиқомат қилиб келган уй-жой уларга тегишли эмаслиги билан бирга уй-жой авария ҳолатида эканлиги боис Уй-жой кодексининг 70-моддасига биноан жавобгарларни кўчириш асослари мавжудлиги боис биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида қонуний, ижара тўловини ундириш ҳақида адолатли ва асосли хулосага келиб, ижара шартномаси тузилмаган бўлса-да, жавобгарни оила аъзолари билан Урганч шаҳар, Гурлан кўчаси, 53-уй, 4-хонадонга кўчирилган.

    Биринчи инстанция суди қайд этилган қонун талаблари ва иш ҳолатларини инобатга олмасдан бошқа уй-жойга кўчиришда нотўғри хулосага келганлиги боис, апелляция инстанцияси суднинг ушбу хулосаси билан келишмаган ҳолда уни ўзгартириб, уй-жойга кўчириш ҳақидаги жумлани чиқарган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгартириш хусусида асосли ва қонуний хулосага келган.

    Шу билан бирга суд қарорини ижро этиш жараёнида Урганч шаҳар ҳокимлиги, «Адамбой Шукуржон» МЧЖ ва фуқаро Валентина Матмуратова ўртасида 2019 йил 16 августда келишув битими тузилиб, ушбу келишув битими фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2019 йил 19 августдаги ажрими билан тасдиқланган.

    Ушбу келишув битими шартларига кўра, жавобгар В. Матмуратова ва унинг оила аъзолари Урганч шаҳар, Истиқлол кўчасида жойлашган 9-уй, 2-хонадон бузилиши эвазига барча оила аъзоларига ҳокимлик томонидан ажратилган умумий ер майдони 600 квадрат метр ер участкаси ҳамда «Адамбой Шукуржон» МЧЖ томонидан 170 000 000 сўм ва турар- жойдан чиққан қурилиш материалларини Валентина Матмуратова ва оила аъзолари олгандан кейин турар-жойдан 10 кун ичида чиқиб кетиши мажбуриятини олган.

    Бундан ташқари, битимга асосан Валентина Матмуратова Урганч шаҳар, Истиқлол кўчасида жойлашган 9-уй, 2-хонадон ўрнида қурилиши белгиланган кўп қаватли турар жойдан янги хонадон ва ижара ҳақини олишдан воз кечади.

    Шунингдек, тарафлар бу масала юзасидан судга, прокуратура ҳамда ички ишлар органларига қайта шикоят ариза билан мурожаат қилмаслиги белгиланди.

    23.08.2019, 21:14   Изоҳ (0)   11980
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиядаги нефть маҳсулотлари сақланувчи омборда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарланди. Улардан бири вафот этди

    23.08.2019, 21:01

    24 август куни Ўзбекистон бўйлаб йирик оммавий саломатлик тадбирлари ташкил этилади

    23.08.2019, 19:58

    Андижонда шифокорнинг қўлини боғлаб, уни ёқиб юбормоқчи бўлган шахсга жиноий иш очилди

    23.08.2019, 18:27

    Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимидан озод этилди

    23.08.2019, 18:15

    Ғофуржон Мирзаев ҳокимлар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган гап-сўзларга изоҳ берди

    23.08.2019, 17:56

    Қорақалпоғистонда иқлим ўзгаришига мослашиш чораларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди

    23.08.2019, 17:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Байден Европа раҳбарлари ундан сиёсатга қайтишини сўраётганини маълум қилди

    Дунё | 3 июл, 18:25

    Юпитер орбитаси ичида юлдузлараро объект аниқланди

    Дунё | 3 июл, 18:10

    “Бавария”нинг ёшлар лагерида афғонистонлик мураббий вафот этди

    Спорт | 3 июл, 18:00

    “Ватандошлар” жамоат фондининг “Анор” лойиҳаси учун хориждан келган ўзбек фарзандларига байрам концерти ташкил қилинди

    Ўзбекистон | 3 июл, 18:00

    Илон Маск 54 ёшда: миллиардерга тегишли бўлган қимматбаҳо уйларга саёҳат (фото)

    Лайфстайл | 3 июл, 17:40

    Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Хонкенди шаҳрида қўшма тикувчилик фабрикаси фаолияти билан танишди

    Ўзбекистон | 3 июл, 17:39

    Хоразмда тергов судьяси пора билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 3 июл, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.