Ўзбекистонлик ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев иштирокидаги жангдан кейин юзага келган воқеа ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Фото: Facebook/@Nursultan “Black” Ruziboev Fan

Рўзибоев Қирғизистон мамлакати Ўш вилоятида бўлиб ўтган ММА кечасида жанг ўтказган. Sputnik’нинг маълум қилишича, Нурсултон жангдан кейин Ўзбекистон байроғини юқорига кўтармоқчи бўлган пайтда ҳакам унга тўсқинлик қилади.

Шундан кейин, Рўзибоев Instagram ижтимоий тармоғида ҳақоратомуз видеомурожаат қолдириб, бироздан кейин уни ўчириб ташлаган.

Кейинчалик қирғизистонлик ММА ҳаками видеомурожаат қилиб, ўзбекистонликлардан кечирим сўради ва ўзбек халқини ҳурмат қилишини таъкидлади.

Янада кўпроқ ММА ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!