Покистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига расмий шикоят билан мурожаат қилиб, ядро қуролига эга икки қўшни давлат ўртасида кескинлик юзага келган пайтда ҳиндистонлик актриса Приянка Чопранинг «урушни қўллаб-қувватлаш» муносабати сабабли унинг БМТнинг яхши ният элчиси лавозимидан четлатилишини сўради. Бу ҳақда «Human.uz» хабар бермоқда.

Фото: The Times

ЮНИСЕФ ижрочи директори Генриетта Холсман Форега ёзган мактубда Покистон инсон ҳуқуқлари бўйича вазири Ширин Мазари 37 ёшли актрисани Ҳиндистон бошқаруви остидаги Кашмирда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг миллатчи ҳукуматини оммавий тарзда маъқуллаганликда айблади.

Шу ойнинг бошида Ҳиндистон ҳукумати аҳолисининг катта қисми мусулмон бўлган Кашмирнинг автономиясини бекор қилди ва норозилик ҳаракатларидан чўчиган ҳолда мисли кўрилмаган хавфсизликни жорий этди.

«Унинг миллатчилиги, Кашмир хусусида халқаро конвенсиялар ва БМТ қарорининг Моди ҳукумати томонидан бузилиши ва ядровий урушни қўллаб қувватлаши БМТда ўзи эгаллаб турган лавозимининг ишончлилигига путур етказмоқда. У бу лавозимдан олинмас экан, БМТнинг тинчлик учун яхши ният элчиси ғояси бутун дунёда кулгу остига олинади», — деб изоҳ бермоқда Мазари.

2010 ва 2016 йилларда ЮНИСЕФнинг яхши ният элчиси этиб тайинланган Чопра Кашмир баҳсли минтақасида Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари кескинлигининг кучайиши мумкин бўлган пайтда, февраль ойида Twitter’да «Жаи Ҳинд [Hail India] #IndianArmedForces»  ( Хуш келибсан, Ҳиндистон #Hindiston қуролли кучлари) изоҳини қолдирган. Шундан сўнг Приянка танқидлар остида қолди.

Приянка Чопра бу изоҳни Ҳиндистоннинг қирувчи самолётлари Покистон чегарасини кесиб ўтганидан бироз ўтиб қолдирган эди.